Илмий ташкилотларнинг миллий рейтинги

Hank The Tank
Илмий ташкилотларнинг 2020 йилдаги илмий-инновацион фаолияти натижалари бўйича миллий рейтинги эълон қилинди. Рейтинг натижалари билан Инновацион ривожланиш вазирлигининг расмий сайти орқали танишиш мумкин: https://mininnovation.uz/uz/menu/ilmiy-tashkilotlar-milliy-reytingi

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Илмий ташкилотлар рейтингини аниқлаш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 11 майдаги 274-сон қарорига асосан “Илмий ташкилотлар рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланган.
Низомга асосан 26 та вазирлик ва идора тасарруфида фаолият кўрсатаётган жами 105 та илмий ташкилотлардан сўров асосида уларнинг илмий-инновацион фаолиятига оид 27 та йўналиш бўйича 75 та кўрсаткичдан иборат расмий маълумотлар таҳлил қилинди, унинг натижаларига кўра илмий ташкилотларнинг 2020 йилдаги илмий-инновацион фаолияти натижалари бўйича миллий рейтинги эълон қилинди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан келгуси бир ой мобайнида 26 та вазирлик ва идора тасарруфида фаолият кўрсатаётган жами 105 та илмий ташкилотларнинг 27 йўналиш бўйича 75 та кўрсаткичдан иборат рейтингга оид маълумотлари асосида туркум таҳлилий материаллар бериб борилади.