ИТ-парк резидентларига эълон

Hank The Tank
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сон қарорининг 5-иловаси билан тасдиқланган “2020-2022 йилларда электрон ҳукуматни янада ривожлантириш бўйича устувор лойиҳалар рўйхати”нинг 12.2-бандида илмий фаолиятга оид давлат дастурларининг ягона электрон платформасини яратиш юзасидан Инновацион ривожланиш вазирлигига тегишли топшириқ белгиланган.
Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Давлат илмий дастурларининг ягона интеллектуал электрон платформасининг техник шартларига Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигидан ижобий хулоса олинган ва техник топшириқ лойиҳаси тасдиқлаш учун тавсия этилган.
Ягона электрон платформани ишлаб чиқишдан асосий мақсад – илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси доирасида амалга ошириладиган фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларни (тематик, мақсадли, ташаббускор) шакллантириш, электрон тарзда қабул қилиш, саралаб олиш, экспертизадан ўтказиш, ҳисоботини юритиш, мониторинг қилиш, баҳолаш, жорий қилиш ва тижоратлаштириш учун тавсия қилишни ўз ичига олган шаффофликни таъминловчи ягона интеллектуал электрон платформанинг дастурий маҳсулотини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва интеграция қилишдан иборат.
Давлат илмий дастурларининг ягона интеллектуал электрон платформасининг дастурий маҳсулотини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технопарки резидентларидан таклифлар шакллантирилмоқда.
Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технопарки резидентлари ушбу дастурий махсулотни ишлаб чиқиш бўйича тижорат таклифларини қабул қилинишини маълум қиламиз.

Қушимча маълумотлар учун: +99871 203-32-23 (540)